20/11/2022
Парижда намойиш!
Намойишимиз Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парижга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилмоқда.
Мирзиёев ҳокимият тепасига келганига беш йилдан кўпроқ вақт ўтди ва барча йиллар давомида ҳуқуқий ислоҳотларни ваъда қилиб келди. Унинг сиёсати жамиятда қўллаб-қувватланди.
Натижада:
- Суд тизими ҳам худди аввалгидай даражада коррупцияда қолмоқда ва ижро ҳокимиятининг суд тизимига аралашуви давом этмоқда. Ташкилотимиз сўнгги беш йил давомида ҳукм чиқариш амалиётини таҳлил қилиб келмоқда ва биз тизимли ўзгаришларни кўрмаяпмиз. Илгари исмлари сиёсий маҳбуслар рўйхатида бўлган ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ҳали ҳам реабилитация қилинмаган. Халқаро ҳамжамият босими остида қамоқдаги фуқаролик жамияти фаоллари зиндонлардан чиқиб кетишди, бироқ уларнинг кўпчилиги реабилитация қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятини қонунийлаштириш имкониятига эга емас. Мирзиёйев ислоҳотлари натижасида сиёсий муҳожирлар фуқароликдан маҳрум бўлди ва энди ўз ватанларига фақат сайёҳ сифатида келишлари мумкин.
Конституциявий ислоҳот, у фақат PR компанияси каби давом этмоқда, жуда кўп йўл-йўриқлар мавжуд, лекин қуруқ гапдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Жамоатчилик муҳокамаси йўқ. Конституциявий суд қарорлари Ўзбекистон судлари томонидан ҳатто уйларни бузиш масалалари бўйича ҳам эътиборсиз қолмоқда, яъни мулк ҳуқуқи ҳеч қандай тарзда ҳимояланмаган. Оқибатда маҳалла ҳокимлари ва вазирлик бошлиғи Ботир Парпиев - фуқаролардан сўнгги, яъни бош панаси ва охирги бўлак нонини ҳам тортиб олишмоқда.
- Жиноят кодексининг янги таҳрири лойиҳасига эътибор беринг, унда аввалгидан икки баробар кўп сиёсий моддалар мавжуд. Aгар шундай жиноий кодекс қабул қилинса, танқид жиноятга айланади ва ҳар қандай воқеа-ҳодисалар ҳокимият томонидан рухсат этилмаган митинг сифатида талқин қилинади.
Бундай ҳуқуқий ислоҳотлар жараёнида фуқаролар ночор ва ҳимоясиз қолмоқда. Aдолат ва ҳақиқат учун шарт-шароитнинг йўқлиги жамиятнинг радикаллашувига, ҳокимиятга тўлиқ ишончсизликка олиб келади. Тўғридан-тўғри сармоя киритиш учун шароит йўқлиги сабабли Шавкат Мирзиёев катта миқдордаги кредитлар олди. Мирзиёев бу кредитларнинг қайтарилишини қандай таъминлай олади?
Мирзиёевнинг ислоҳотлари моҳиятан унинг “мен”ини тарғиб қилиш ва яқин қариндошларининг барча соҳаларда илдиз отишидир. Мирзиёевнинг куёвлари Ўзбекистонни таъсир доираларига бўлишди. Тўнғич қизи Саида Мирзиёева эса оммавий ахборот воситалари ва интернет мазмунини ўз назоратига олди. Мирзиёевнинг катта куёвининг отаси Ботир Турсунов Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллаш арафасида.
Бизнинг акциямиздан мақсад фуқароларга ўз фикрларини эшитиш имкониятини беришдир. Биз ўз акциямизни “Эшитиш ҳуқуқи” деб номладик ва халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқий ислоҳотлар жараёнида қандай яшаётганини кўрсатиб бердик.
Ва кўрайликчи, Ўзбекистон давлати қонунларига таяниб юрган фуқароларининг мурожаатларига мутасадди идоралар қулоқ соладиларми ёки яна эътиборсизлик қилишда давом этадиларми.